2021 йилдан бошлаб Россиянинг қатор ҳудудларидаги мактабларда янги иш ўрни жорий этилади.
Мактабда мутахассис тарбиявий ишлар бўйича маслаҳатчи лавозимидаги фаолиятини бошлайди.
Мамлакат таълим вазири маҳаллий газетага берган интервьюсида шуни маълум қилди, дейилади “RBK” хабарида.
Янги лавозим қатор ҳудудларда синов тариқасида жорий этилади. Бунда мутахассислар тарбиявий масалада мактаблараро ва бошқа муассасалар билан ҳамкорликдаги ишларга алоҳида эътибор қаратиши кўзда тутилган.
“Бу ҳам тарбиядаги муҳим жиҳат”, деб қайд этган вазир.