Нукус шаҳри ҳам шу кунларда байрам либосига бурканган.
Марказий кўчалар, хиёбону сайилгоҳлар турли иллюминациялар, ранг-баранг чироқлар билан безатилган.
Жойларда Янги йил байрами кайфиятини берувчи арчалар ўрнатилган. Айниқса И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ёнидан жой олган катта байрам арчасининг салобати ва чиройи каттаю кичикка олам-олам қувонч бағишламоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА