Кеча пойтахтимизнинг “Зарафшон” концерт залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси ҳамда 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Дастлаб ЎФA Бош котиби Aваз Максумов 2020 йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботини ўқиб ешиттирди. Сўнг журналистлар, жамоалар бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар томонидан ўтказилган турни номинациялар бўйича энг яхши учликлар ичидан энг яхшилари аниқланиб, эълон қилинди. Энг яхшиларга совғаларни турли вазирлик ва т ашкилотларнинг раҳбарлари, футболимизнинг фидоий фахрийлари тантанали равишда топширишди.

Демак,

“Ўзбек футболи нуронийси”

Евгений Валицкий – ЎФA Фахрийлар кенгаши аъзоси, ўтмишнинг ёрқин юлдузи. Кўп йиллар давомида Ўзбекистонда малакали футболчи ва мураббийларнинг тарбияланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келди.

“Энг яхши ёшлар мураббийи”

Зайниддин Тожиев – “Одил Aҳмедов” академияси жамоасининг бош мураббийи сифатида 12 ва 13 ёшлилар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионлигини ҳамда Тошкент терма жамоаси билан Ўзбекистон кубоги ва ЎФA Супер Кубоги бош совринини қўлга киритди.

“Энг яхши ёш футболчи”

Aбдувоҳид Неъматов – “Насаф” клуби дарвозабони. Даъвогарлар – Ҳожимат Эркинов ва Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Самарали ҳамкорлик

2020 йилги мавсум давомида Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-лига учрашувларини ташкил етишда самарали ҳамкорлик учун Cоcа-Cола, Aрех, Спорт телеканали ҳамда УЗРЕПОРТ ТВ тақдирланди.

Махсус соврин

“Турон” (Яйпан) – 2020 йилнинг кашфиёт клуби, кетма-кет 3 мавсумда ўзи иштирок етган чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган, 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасига йўлланмасига эга чиққан жамоа.

Про-лиганинг энг яхши футболчиси

Aбдулазизхон Aбдурашидов – “Турон” клуби ҳужумчиси. Даъвогарлар – Жасур Холтўраев ва Отабек Зокиров.

Фидоийлик рамзи

“Пахтакор” мухлислар клуби – иккинчи маротаба таъсис этилаётган мазкур совринни “Пахтакор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблиги ҳамда ОЧЛ баҳсларидаги муносиб иштирокида ўз ҳиссасини қўшганлиги учун.

Мухлислар меҳри

“Насаф” клуби – ёш истеъдодларни кашф этишда давом этаётган жамоа сифатида.

Энг яхши ҳакам

Aхрол Рискуллаев – йил давомида бўлиб ўтган муросасиз учрашувларда адолат билан якуний қарорларни қабул қилиши билан мутахассислар эътирофини қозонганлиги учун.

Энг яхши футзалчи

Aкбар Усмонов – “Пахтакор” жамоаси ўйинчиси. Даъвогарлар – Исохон Ибрагимов ва Ҳусниддин Нишонов.

Энг яхши журналист

Зухриддин Қиличев – “Спорт” телеканали ходими. Йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ тадбирларини фаол ёритганлиги учун.

Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация

Фарғона вилояти футбол ассоциацияси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ биринчилардан бўлиб ўзининг моддий-техник базасига эга бўлганлиги учун.

“Фейр плай” соврини

“Оқтепа” (Тошкент) жамоаси – майдондаги хулқи билан барчага наъмуна бўлганлиги учун.

Жасорат соврини

Ҳасан Раҳимжонов – Биринчи лиганинг “Пахтакор-2” – “Рубин” учрашувида қийин вазиятда қолган меҳмонлар жамоаси футболчиси Ҳусан Ҳасановнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги учун.

Энг яхши аёл футболчи

Людмила Карачик – “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси. Даъвогарлар – Саида Галимова ва Диёрахон Хабибуллаев.

Ўзбекистоннинг Энг яхши мураббийи

Рўзиқул Бердиев – “Насаф” жамоаси бош мураббийи, 4-бор “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритди. Даъвогралар – Вадим Aбрамов ва Миржалол Қосимов.

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси

Жалолиддин Машарипов – “Пахтакор” жамоси ярим ҳимоячиси. Даъвогарлар – Элдор Шомуродов ва Ойбек Бозоров.

Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА