Маълумки, пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 миллион нафар (90 фоиз) ўқувчи анъанавий шаклда таълим олаётганлиги, кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилади.

Ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.

ЎзА