Туркия Республикасига саёҳат қилиш ёки иш юзасидан йўл олиш истагида бўлган йўловчилар учун “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан муҳим бир хабар тарқатилди.

28 декабрдан бошлаб Туркияга борадиган хорижликлар учун янги талаблар кучга киради. Ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво қатнови орқали чет эллардан республикага келаётган йўловчилар энди ўзлари билан “COVID-19”га “ПЦР SARS-COV-2” услубида тест топширилгани тўғрисидаги, хориж фуқароси Туркия давлат чегарасини кесиб ўтаётган пайтда олинганига 72 соатдан кўп бўлмаган амалдаги маълумотномага эга бўлишлари шарт.

Манфий кўрсаткичли “ПЦР-тест SARS-COV-2” натижасини тақдим этмаган йўловчилар чегарадан ўтилаётганда кўрсатиладиган манзил (уй ёки меҳмонхона)да мажбурий 7 кунлик карантинга жойлаштирилади. Мабодо фуқаро Туркияда вақтинча яшайдиган манзилини кўрсатмаган бўлса, у мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган карантин ҳудудига юборилади.

7 кунлик карантиндан кейин олинган “ПЦР-тест SARS-COV-2” таҳлилида мусбат натижа қайд этилганлар Туркия ССВнинг “СOVID-19” муносабати билан жорий этилган амалдаги тегишли қоидалари асосида даволанадилар.

Ушбу чоралар 2021 йилнинг 1 мартигача амал қилади.

ЎзА