Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 78,0 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,7 % га тенг.
Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
Тошкент шаҳри – 21,3 %
Тошкент вилояти – 7,0 %
Самарқанд вилояти – 6,7 %
Бухоро вилояти – 6,2 %
Қашқадарё вилояти – 5,8 %
Фарғона вилояти – 5,4 %
Сурхондарё вилояти – 5,3 %
Андижон вилояти – 5,0 %
Навоий вилояти – 5,0 %
Наманган вилояти – 4,9 %
Қорақалпоғистон Р. – 4,3 %
Хоразм вилояти – 3,4 %
Жиззах вилояти – 3,4 %
Сирдарё вилояти – 2,5 %
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
Кичик корхона ва микрофирмалар – 43,4 трлн. сўм
Йирик ташкилотлар – 21,0 трлн. сўм
Норасмий сектор – 13,6 трлн. сўм.