«SQB Insurance» савдо белгиси асосида суғурта хизматларини кўрсатиб келаётган «PSB Insurance» суғурта компанияси 2018 йил 28 ноябрда ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 16 августда берилган СФ 00248-сонли лицензияга эга.
Суғурта компаниясининг асосий мақсади – мижозларига ишончли ҳамкор бўлиш ҳисобланади. Компания умумий суғурта соҳасининг ихтиёрий ва мажбурий турлари бўйича барча 17та класс доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган 14та филиаллари орқали ишончли суғурта хизматларини кўрсатмоқда.
«SQB Insurance» Устав капитали 35,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, миллий шкаладаги (Uz) “А+” (юқори тўлов қобилиятли) “Барқарор” рейтинг даражасига эга.
Жорий йил натижалари
Компания активлари йил бошига нисбатан 144,5%га, суғурта заҳиралари 198,0%га, соф фойдаси 4,9 баробарга ошди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 47 014 дона суғурта шартномалари тузилган бўлиб, 14 896,9 млрд. сўм суғурта ҳимояси тақдим қилинди ҳамда 27,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланди. Суғурта хизматлари бозорида суғурта мукофотлари тушуми бўйича улушини 0,73%дан 2,02%га ошди.
Компания томонидан келиб тушган 605 дона суғурта даъволарининг 99%и ижобий ҳал қилиниб, 596 нафар мижозга 4,1 млрд. сўм миқдорида суғурта қопламалари ўз вақтида тўлаб берилди. Жумладан, “Сардоба” сув омборининг техноген офати ва Бухородаги табиий офат натижасида зарар кўрган мижозларга 364.7 млн. сўм миқдорида
Ушбу рақамлар Компаниянинг ишончлигининг яққол далолатидир!
Маҳаллий ва халқаро ҳамкорлик
Компания Республикамиздаги 28 та суғурта компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаган. Бундан ташқари халқаро ҳамкорлик йўналишида “Скала брокер”, “Aksiom InRE”, “Страховой брокер Сосьете де Куртаж Ре”, “MOI Broker”, “Remed Assistance” каби компаниялари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган бўлиб самарали ишлар олиб борилмоқда.
Таклиф этилаётган суғурта маҳсулотлари
Умумий суғурта соҳасининг 17 та класси доирасида ихтиёрий ва мажбурий турлари бўйича ишлаб чиқилган 100га яқин суғурта маҳсулотлари, жумладан:
ТВЭФЖМСҚ, ИБФЖМСҚ, ТФЖМСҚ ва бошқа турдаги мажбурий суғуртанинг барча турлари;
Мол-мулк суғуртаси, шу жумладан гаровга қўйилаётган/лизингга берилаётган мол-мулклар (бино-иншоот, автотранспорт воситаси, асбоб-ускуна, ишлаб чиқариш линиялари ва ҳ.к)ни суғурталаш;
Жисмоний ва юридик шахсларга берилган кредитларнинг қайтмаслигини суғурталаш;
Шахсий суғурта (Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш).
Бундан ташқари, мижозларда катта қизиқиш уйғотган жисмоний ва юридик шахслар учун мўлжалланган қуйидаги суғурта маҳсулотлари:
Трнспорт воситаларини суғурталаш бўйича таклиф этилаётган “KASKO-PREMIUM”, “KASKO-SILVER” ва “AVTO LYUKS” каби суғурта маҳсулотлари;
Уй-жойни суғурталаш бўйича таклиф этилаётган “Менинг уйим”, “Катта уй” ва “SWEET HOME” каби суғурта маҳсулотлари;
Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича таклиф этилаётган “Хорижга чиқувчиларни бахтсиз ҳодисалардан географик ҳудуд бўйича суғурталаш” ва “Менинг оилам” каби суғурта маҳсулотлари;
Саёҳатчиларни ва чет элга чиқувчиларни суғурталаш бўйича таклиф этилаётган “TRAVEL” суғурта маҳсулоти ва ҳ.к.
Мижозларга яратилган қулайликлар
«SQB Insurance» Ўзбекистонда биринчи бўлиб, банк ва молия тизимлари орасида
API-алмашув жорий қилинди ҳамда суғурта хизматларини электрон шаклда амалга ошириш, электрон полислар (E-Polis) бериш тизими ишга туширилди.
1) Компаниянинг интернет тармоғидаги www.psbinsurance.uz корпоратив сайти орқали:
- Компания ва унинг кўрсаткичлари тўғрисида;
- Суғурта маҳсулотлари тўғрисида;
- Суғурта полисининг ҳолати тўғрисида;
- Онлайн тарзда суғурта маҳсулотларига буюртма беришлари мумкин.
- Бундан ташқари виртуал қабулхона орқали ўзларининг таклиф ва эътирозларини қолдиришлари мумкин.
2) Компанияда иш самарадорлигини яратиш учун “SQB Online” платформаси яратилган бўлиб ушбу платформада Компания фаолияти учун барча зарур база шакллантирилади. Бундан ташқари ТВЭФЖМСҚ бўйича суғурта полисларини сотиш учун онлайн платформа ишга туширилган.
Мижозларга масофавий хизматлар кўрсатилишида қулайлик яратиш мақсадида, https://t/me/psbinsurbot манзилдаги Телеграм бот канали орқали онлайн режимда бир қатор мажбурий ва ихтиёрий суғурта маҳсулотларини харид қилиш мумкин.
Суғурта мукофотларини анъанавий тўлов усулларидан ташқари Payme, Click ва Upay тўлов тизими орқали ҳам онлайн тартибда тўлаш мумкин.
Компаниянинг Facebook, Telegram ва Instagram каби ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифалари яратилган.
Мижозларнинг мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида қўнғироқларни компания ходимларига, улар қаерда бўлишларидан қатъий назар, йўналтириш имкониятини берувчи кўп каналли замонавий IP-телефония тизими қўлланилади.
Кўзланган мақсадлар
Компания ўз олдига яқин 3 йилда қуйидаги мақсадларни қўйган:
Суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш; Компания 2021 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ва бошқа ҳисоботлари тўлиқ халқаро нормаларга кўра юритиш;
Доимий равишда маҳаллий ва хорижий суғурта бозорини ўрганиб бориш, бунинг учун ёш ва малакали ходимларни жалб қилиш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини доимий равишда ошириб бориш;
Компания капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини доимий ошириш, активлар сифатини яхшилаш, шунингдек, инвестиция фаолиятини ривожлантириш;
суғурта брокерлари ва суғурта агентлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш;
Республикамизнинг туман ва шаҳарларида “Сотув марказлари”ни очиш;
IT-технологияларни қўллаш орқали суғурта маҳсулотларининг онлайн сотувини янада ривожлантириш;
Мижозларнинг талаб ва таклифидан келиб чиқиб, янги инновацион суғурта маҳсулотлари яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш;
2020 йил якунлари бўйича Халқаро рейтинг ташкилотларининг рейтинг даражасини олиш ва халқаро қайта суғурталаш бозорига ҳам чиқиш;
Аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида доимий равишда Компания ходимлари ва суғурта агентлари орқали жойларда очиқ давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш.
Сиз ўз соғлигингиз ва мол-мулкингизни асрамоқчимисиз? Бу вазифани Бизга қолдиринг !
Cизнинг ишончли ҳимоячингиз ва ҳамкорингиз, SQB Insurance!
Маълумот учун. “SQB Insurance” савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи “PSB Insurance” суғурта компанияси 2018 йил 28 ноябрда давлат рўйхатидан ўтган.
«PSB Insurance» СК ахборот хизмати