Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган учрашувларда қатнашганлиги учун 12 минг долларга жаримага тортилди ва 7 йилга дисквалификация қилинди.

Ушбу чеклов 18 декабрдан кучга кирган бўлиб, 25 ёшлик спортчига белгиланган вақт оралиғида теннис мусобақаларида қатнашиш тақиқланади. Хабарга кўра, Темур Исмоилов уч марта – 2014, 2015 ва 2019 йилда келишилган теннис учрашувларида қатнашган.