Саудия Арабистони бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги тури аниқлангандан сўнг халқаро парвозлар, жумладан, «Umrah International» — Умра зиёрати учун халқаро парвозларни ҳам вақтинча тўхтатди.
“РБК” хабарида маълум қилинишича, янги чекловлар ушбу вирус ҳақидаги маълумотлар аниқ бўлгунга қадар амал қилади. Ҳозирча унинг муддати бир ҳафта қилиб белгиланган.
Чеклов ушбу шартларни ўз ичига олади:
халқаро парвозларни тўхтатди, аммо аввалроқ қиролликка хориждан етиб келганлар мамлакатни тарк этиши мумкин;
қуруқлик ва денгиз чегаралари вақтинча ёпилди;
Европа мамлакатларидан ёки коронавируснинг янги тури пайдо бўлган ҳар қандай давлатдан қайтиб келган фуқаролар икки ҳафта давомида ўзини изоляциялаши, COVID-19 тестини топшириши керак;
сўнгги уч ой ичида Европадан ёки янги коронавирус тури пайдо бўлган мамлакатдан қайтиб келганлар учун коронавирусга топшириладиган тест ҳам мажбур қилиб белгиланди.