Бразилия ва Аргентинага тенг келадигани борми?

Маълумки, 2022 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати Қатар майдонларида бўлиб ўтади. 
Конмебол минтақасида мазкур чемпионатнинг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турнинг дастлабки учрашуви Боливия ва Аргентина жамоалари ўртасида ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда аргентиналик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалабага қозонган бўлса, Перу ўз майдонида Бразилияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунингдек, Эквадор ҳамда Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 4:2 ҳисоби қайд этилди. Чили ва Колумбия баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. Парагвай эса сафарда Венесуэлани 1:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Шу тариқа, иккинчи турдан сўнг Бразилия ва Аргентина 6 очко жамғарган ҳолда саралаш баҳслари жадвалида биринчи ҳамда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Колумбия ва Парагвай эса биттадан ғалаба ва дурранг қайд этиб, 4 очко билан кейинги ўринларда бормоқда.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА