Кегейлида рақамли технологиялар ўқув маркази ишга тушди

Марказда туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 9 минг нафардан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек, уюшмаган ёшларни ҳамда корхона, ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ахборот-коммуникация соҳалари бўйича билим ва малакаларини ошириш режалаштирилган.

Мазкур марказга ЎзР Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ўқув курсларини ташкил қилиш учун ўқув хонасига 11 та, киберспорт хонасига 5 та, робототехника хонасига 3 та компьютер техникалари ўрнатилиб, интернет тармоғига уланди.Эслатиб ўтамиз, вазирлик томонидан 2019 йилда Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний ва Қанликўл, 2020 йилда Элликқалъа, Амударё туманларида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинган эди.

 

Е.Қаноатов, ЎзА