Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги қорақалпоғистонлик оғир атлетикачи Рустам Жангабаевдан 2018 йил май ва декабрь ойларида олинган иккита допинг-синама хар хил шахсларга тегишлилиги аниқланди. Шу сабабли спортчи допинг-синамани алиштиришда айбланмоқда, дея маълумот тарқатмоқда IWF Халқаро оғир атлетика федерацияси номидан иш юритувчи ITA Халқаро тестлаш агентлиги.
Бутунжаҳон антидопинг кодексига биноан, синамаларни алиштириш энг жиддий антидопинг қоидабузарликлар қаторидан жой олган бўлиб, унинг учун 4 йиллик дисквалификация ва муайян муддатда қўлга киритган барча спорт натижаларини бекор қилиш каби максимал қаттиқ жазо белгиланади.У Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2017 йилда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида +105 кг вазн тоифасида олтин медаль ва 2018 йил 1-10 ноябрь кунлари ушбу шаҳарда ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида +109 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш ва иккикураш натижаларига кўра бронза медалларига сазовор бўлди.Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрел ойида IWF Халқаро оғир атлетика федерацияси ундан допинг-синамасидан ўсиш гормони излари топилганини эълон қилиб, мусобақалардан четлатилганини эълон қилган эди.

ЎзА