Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Бангладеш Халқ Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Масъуд Маннанни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболи муҳокама қилинди.
Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этиши қайд этилди.
ЎзА