Боғда ҳосил мўл

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Чойкўл” овул фуқоралар йиғини ҳудудидаги “Агрокимёҳимоясервис” акциядорлик жамиятига қарашли интенсив боғ 2013 йил ташкил қилинган. 
8 гектарлик интенсив боғга 4 мингдан ортиқ юқори навли ярим пакана олма кўчатлари экилган. Ҳозирда мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги жуда юқори.
Боғда шунингдек, дарахтлар қатор орасида турли сабзавот ва полиз экинлари етиштирилади. Айни кунларда соҳибкорлар кузги йиғим-терим ишлари билан банд.
photo_2020-10-09_16-31-32.jpg
photo_2020-10-09_16-31-41.jpg
photo_2020-10-09_16-31-42.jpg
photo_2020-10-09_16-31-43.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА