Ўзбекистон – Эрон: Асосий таркибда кимлар ўйнайди?

Яна саноқли дақиқалардан сўнг “Пахтакор” марказий стадионида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви старт олади.
Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ушбу ўйинда майдонга тушадиган асосий таркибимизни эълон қилди. Булар:
Дарвозабон – 1.Элдорбек Суюнов
Ҳимоячилар – 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов
Ярим ҳимоячилар – 9.Аброр Исмоилов, 13.Санжар Қодирқулов, 18.Лутфулла Тўраев
Ҳужумчилар – 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов, 19.Жасур Яхшибоев.
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Тимур Гайнулин, Алишер Усмонов, Аҳрол Рисқуллаев.
Учрашув билан боғлиқ рақамлар:
Бугунга қадар мазкур жамоалар ўзаро 10 марта ўйин ўтказишган. Эрон 8 марта ғалабага эришган, ҳамюртларимиз эса бор-йўғи бир маротаба муваффақият қозонишган, яна бир ўйинда дуранг қайд этилган. Форслар ўзаро ўйинларда 13та гол уришган, вакилларимиз эса икки бор Эрон дарвозасига йўл топа олишган холос.
Тошкентда Эронга қарши 5та ўйин ўтказилган. Шундан тўрттасида меҳмонлар зафар қучишган ва битта ўйин дуранг билан тугаган. Эътиборлиси Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Эронга умуман гол ура олмаган.
Тошкентдаги барча ўйинлар:
2009 – Ўзбекистон – Эрон 0:0
2012 – Ўзбекистон – Эрон 0:1
2015 – Ўзбекистон – Эрон 0:1
2016 – Ўзбекистон – Эрон 0:1
2018 – Ўзбекистон – Эрон 0:1.
Умид қиламизки, Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Жасур Яхшибоевдек тажрибали футболчилар жамланган термамиз бугун қора анъаналарига чек қўйишади.

 

ЎзА