Россия Президенти: "БМТ Хавфсизлик кенгаши барча халқлар манфаатини ҳисобга олиши керак"

“БМТ Хавфсизлик кенгаши жаҳондаги барча халқларнинг манфаатини ҳисобга олган ҳолда иш кўриши керак”, деди Россия Президенти Владимир Путин.
«РИА Новости» хабарига кўра, “Содир бўлаётган ўзгаришлар албатта, БМТнинг асосий органи – Хавфсизлик кенгашининг ислоҳоти бўйича баҳсу мунозараларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Бизнинг фикримизча, Хавфсизлик кенгаши нуқтаи назарлар турлича бўлишидан қатъий назар дунёдаги барча халқларнинг манфаатини ҳисобга олиши ва давлатларнинг кенг миқёсдаги ҳамжиҳатлигига таяниб иш тутиши керак”, деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида.

 

УзА