Махсус поезд рейси орқали минг нафарга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди. Бу ҳақда ЎзАга Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 746 нафар юртдошимиз билан “Лихая” станциясидан Ўзбекистонга жўнаганди.
Мазкур поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.
ЎзА