Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма раиси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги фармони асосида янгидан ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма раиси лавозимига сенатор Данияров Абатбай Сапарбаевич тайинланди.
Абатбай Данияров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосидир, у шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раиси ўринбосари лавозимига Абдикаликов Икрам Ережепбаевич тайинланди.

 

Е.Қаноатов, ЎзА