Овулнинг меҳнаткаш аҳли

Амударё тумани «Холимбег» овул фуқаролар йиғинида 6 минг 900 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Овул кишилари деҳқончилик ишларида, томорқачиликда яхши тажриба тўплаган.
 
photo_2020-06-05_21-21-01.jpg

Овул хонадонлари томорқасида айни чоғда турли хилдаги мева-сабзавотлар пишиб етилган. Омилкорлар ҳосилни бозорга пешма-пеш етказиб бериш билан банд. Шунингдек, овул аҳолисининг кўп қисми фермер хўжаликларида ғўза парвариши, ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик ишлари, ипак қурти боқиш билан банд.

photo_2020-06-05_21-21-12.jpg

–Пиллачилик билан 30 йилдан буён шуғулланаман, – дейди пиллакор Ҳосият Йўлдошева. –Ҳар йили баҳорги мавсумда ўғилларим ва қизларим ёрдамида ипак қуртларини парваришлаб, шартномавий режани муваффақиятли бажаряпмиз. Жорий мавсумда 1 қути ипак қуртидан 70 килограммга яқин ҳосил етиштиришни мақсад қилганмиз. Ҳозир пилланинг ривожланиши яхши, яқин кунларда хирмонга ўз улушимизни қўшамиз.

photo_2020-06-05_21-21-16.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА