Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари Вашингтонда Қўшма Штатларнинг “CNH Industrial”, “Abbott”, “Medtronic”, “Cintana”, “HP”, “Caterpillar”, “Coca-Cola”, “Sierra Nevada Corporation”, “John Deere”, “Boeing”, “Stirling Foundation”, “Cove Capital”, “Bridge Capital Group”, “Stantec Inc” ва бошқа йирик компаниялар мулозимлари билан давра суҳбати уюштирди.
Тадбирда шунингдек, AҚШ Оқ уйи, Давлат департаменти, Савдо вазирлиги ва “CLDP” дастури расмийлари ҳам иштирок этди.
Йиғилишда инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси Aбдулла Ҳошимов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Фурқат Сидиқов ҳамда Aмерика томони вакиллари нутқ сўзлади.
Эътиборли жиҳати, AҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Марк Помершейм 13 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Aмерика стратегик шериклик мулоқоти мажлисининг IV раундини юқори баҳолади.
Томонлар хусусий сектор вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, AҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорликни диверсификация қилиш мақсадида ушбу форматни кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотига айлантиришга келишиб олдилар.