​Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 28 март куни коронавирус кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида ушбу пандемияга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига Хитойдан вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест системаси, 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди.
Ҳарбий юк самолётида келтирилган ушбу юкнинг умумий қиймати 27,8 миллиард сўм, оғирлиги 20 тоннани ташкил этади. Ушбу махсус рейсда Хитой Халқ Рспубликаси томонидан ажратилган 2,5 миллиард сўмлик турли тиббий воситалардан иборат инсонпарварлик юки ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 миллиард сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 миллиард сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади ва мамлакатимизга келтирилади. Жумладан, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда тиббиёт ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган.

 

ЎзА