USD 10500.03
EUR 12607.39
RUB 140.7

Душанба, 18 Ноябрь

Сайт тест режимида ишлаяпти. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Вазир талабаларнинг контракт тўловлари муддати ўзгартирилишига оид саволга жавоб берди

Вазир талабаларнинг контракт тўловлари муддати ўзгартирилишига оид саволга жавоб берди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар“ мавзусида онлайн режимдаги брифинг ўтказилмоқда. 
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурмат Отабеков ва Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори — Ўзбекистон бош давлат санитария врачи Бахром Алматовлар иштирок этишмоқда.
Ушбу тадбирда мактабларда таътил бошланганини, лекин қачон дарс бошланиши фақатгина республика комиссияси томонидан ҳал қилиниши маълум қилинди.
Шунингдек, 3 та телеканалда видеодарслар йўлга қўйилиши, ҳозир тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг қайд этишича, ўқишини кўчирган талабалар ҳисобига юкламаларни сонини ортишига олиб келишига тайёргарлик кўрилган. Ҳозир профессор ўқитувчиларни 50% таътилга чиқарилган. Қолганлар ҳам навбат билан таътилга чиқиши назарда тутилган.
“Контракт тўловлари муддати 20 мартгача узайтирилган эди. Бу муддат ўзгартириладими“, мазмунидаги саволга вазир — Буни ўзгартиришга ҳозирча эҳтиёж йўқ. Эҳтиёж туғилса маълум қилинади, — деди.
Онлайн режимдаги брифинг давом этмоқда.

 

ЎзА