Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенат раиси Танзила Норбоева бошқараётган тадбирда сенаторлар, вазирликлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлис кун тартибига 17 масала киритилган. Кўриладиган масалалардан 9 таси қонун бўлиб, улар орасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонунлар бор.
Шунингдек, ички ишлар, ташқи ишлар вазирларининг ахбороти эшитилади.
Бундан ташқари, Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Сенат ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида онлайн ахборотлар билан сайтимиз орқали танишиб боринг. Бизни кузатиб боринг!

 

ЎзА