Бугун Сенат иккинчи ялпи мажлисининг яна бир ўзига хос жиҳати бор. Яъни, ялпи мажлисда биринчи бор ёшлар иштирок этмоқда.
Уларнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.
– Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида илк бор ёшлар номидан иштирок этяпмиз. Бундан жуда хурсандмиз. Чунки, одатда қонун лойиҳалари муҳокамасини телевидение ёки сайтларда кузатардик. Албатта ҳар бир сиёсий жараёнда ёшларнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Қонун лойиҳалари муҳокамасида ёшларнинг ҳам қатнашиши, фикрларининг инобатда олиниши қизиқарли жараён. Сенатда қонун муҳокамаси қай тарзда кечиши, қонунлар қандай маъқулланиши доим ёшларни қизиқтирган. Бугун бунга гувоҳ бўламиз, – деди Шоҳрух Машрапов.
Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА