Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони маълум бўлди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди.
Дастлаб 40 ва 45 кг. вазн тоифасидаги қизлар маҳоратини синовдан ўтказди. 40 кг. вазн тоифасида курашга киришган спортчимиз Диёрахон Турғунова даст кўтариш машқларида олтин медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз силтаб кўтариш машқларида кумуш медаль билан чегараланди.
Шундай қилиб, 2005 йилда таваллуд топган Диёрахон Турғунова 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга эга бўлди.

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА