Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик ишларни янада такомиллаштириш, спорт-таълим муассасаларини юқори малакали йўриқчи-услубчилар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қўшма қарори имзолаган эди.
Мазкур қарорга кўра:
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчилари 2020 йилнинг февраль – март ойларида аттестациядан ўтказилиш белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарор билан қуйидагилар тасдиқланган:
• Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (1-иловага мувофиқ);
• Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчиларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия таркиби (2-иловага мувофиқ);
• Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасалари катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчиларининг меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар жамланмасини (портфолио) ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи таркиби (3-иловага мувофиқ);
• Аттестация натижалари юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссияси таркиби (4-иловага мувофиқ);
• Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчиларини аттестациядан ўтказиш жадвали (5-иловага мувофиқ);
• Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчиларини аттестациядан ўтказиш бўйича саволнома (6-иловага мувофиқ).
Мазкур қўшма қарорга мувофиқ жорий йилнинг 14 февраль куни катта йўриқчи-услубчилари ва йўриқчи-услубчиларини тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тест синовлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан реал вақт режимида, онлайн тарзида барча қулайлик, шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган Олий таълим муассасалари ва Давлат инспекциясининг биноларида ўтказилади.
Аттестациядан ўтувчилар учун қулайликлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн-репетициялар ташкил этилмоқда. Ушбу репетициялар орқали Аттестациядан ўтувчилар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни электрон дастурга тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.
Онлайн-репетициялар 13 февраль куни соат 10:00дан бошлаб ўтказилади.
http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.
Логин – тест1
Пароль – тест1
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
ЎзА