Валентина Матвиенко Бухорога ташриф буюрди

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко 3 октябрь куни Бухоро вилоятига келди.
Юқори мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Танзила Норбоева ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди.
Валентина Матвиенко ташриф давомида Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Бухоро шаҳрининг меъморий обидалари ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишади.
9.jpg
13.jpg
22.jpg

 

Эркин ЁДГОРОВ, Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА