Ўзбекистонда қанча бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган?

Ҳозирги вақтда республикада 9 минг 774 мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда.
Шундан 5 минг 832 давлат муассасаси, 3 минг 942 нодавлат. Нодавлат МТМнинг 753 хусусий, 419 давлат-хусусий шериклик асосида ва 2 минг 770 оилавийдир.
Мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар сони 6,1 фоизга ўсган ва 2019 йил биринчи ярим йиллиги натижасига кўра, 1 миллион 66 минг 353 нафарни ташкил этади. Республика бўйича 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг умумий сони 2 миллион 631 минг 708 нафардир.
Маълумки, 2018 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 34,4 фоизни ташкил этган эди. 2019 йил ярим йиллиги якунига келиб, давлат МТМларида яратилган ўринлар сони мактабгача ёшдаги болаларнинг 40,5 фоизини қамраб олишга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, 2030 йилга бориб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳозирги 40.5 фоиздан 80,8 фоизгача кўтарилиши режалаштирилган.

 

ЎзА