Ҳарбий ансамбль санъаткорлари Мўйноққа борди

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида концерт дастури ташкиллаштирди.
Ушбу концерт Шимоли-ғарбий ҳарбий округи тарғибот ва ташвиқот гуруҳи ташаббуси билан Мўйноқ тумани марказидан 115 километр узоқликда жойлашган ҳудудда меҳнат қилаётган ишчилар мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, экологик фалокат асоратларини юмшатиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
photo_2019-02-19_20-54-20.jpg
Шунингдек, бу каби концерт дастурлари ҳарбий санъаткорлар томонидан Қўнғирот туманида жойлашган мактабларда ҳам ташкил этилди.
Хоразм вилояти Гурлан туманида эса Афғонистонда бўлиб ўтган жангларда иштирок этган ўғлонларнинг олиб чиқилган кунини нишонлашга бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Собиқ иттифоқ аскарларининг қўшни республикадан олиб чиқилганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, мудофаа ишлар бўлими, суд, прокуратура органи ходимлари ҳамда 255 нафар афғон уруши қатнашчиси иштирок этди.
photo_2019-02-19_20-54-44.jpg
Тадбир давомида афғон уруши қатнашчилари ўз хотиралари билан бўлишди. Уларнинг йигитлик бурчини бажаришдаги жасоратлари эътироф этилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

 

ЎзА