Президент қарори билан бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралда “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатда барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда мазкур тизим муассасаларининг ресурс салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Мазкур ҳужжат билан:
• 2019-2021 йилларда сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлари;
• 2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасалари биноларини реконструкция қилиш тадбирлари дастури;
• 2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасаларини замонавий ташхислаш, даволаш ва реанимация ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури;
• 2020-2021 йилларда силга қарши санаторияларни замонавий реабилитация, ташхислаш ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
ЎзА