Қулай фурсатни бой берманг, ишбилармон инвесторлар!

2018 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 5283 та бўш ер участкалари, 1 трл. 774 млрд. 647 млн. сўм инвестиция киритиш, 27665 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 94 млрд. 967 млн. 200 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 2739 та бўш ер участкалари 778 млрд. 32 млн. сўм инвестиция киритиш, 10706 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 18 млрд. 199 млн. 200 минг сўмга сотилди. .
Ҳозирда “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 2544 та бўш ер участкалари 88 млрд. 674 млн. 800 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 табўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 207 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 9 млрд. 383 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 179 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 85 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 913 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 37 млрд. 725 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 121 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 565 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 256 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 22 млрд. 70 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 134 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 450 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 209 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд.290 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 396 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 591 млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 32 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 342 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 925 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 175 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 201 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 140 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 94 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 750 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 32 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 684 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 51 млрд. 485 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 306 та бўш турган давлат мулки объектлари 3500 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 170 млрд. 780 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан11 млрд. 30 млн. 306 сўм миқдорга сотилди.
Бугунги кунда “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 43 та бўш турган давлат мулки объектлари 411 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 25 млрд. 745 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. 
Жумладан:
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 19 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 237 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 12 млрд. 650 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 29 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 32 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 2 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 8 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 150 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 26 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 5 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 250 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 65 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 795 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
Аукциондаги иштирокингиз юрт равнақи ҳамда бизнесингиз тараққиётига улкан ҳисса қўшади.

 

ЎзА