Жорий йилда Қашқадарё вилоятида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 21 фоиздан 28 фоизгача ошган.
Президентимиз иштирокида ўтаётган Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилишида болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш масаласига эътибор қаратилди. Вилоятда жорий йилда 15 та давлат боғчаси капитал таъмирлангани, бир қатор хусусий боғчалар очилгани маълум қилинди.
Давлатимиз раҳбари вилоятда ёш авлодни баркамол этиб шакллантириш мақсадида 2021 йилгача мактабгача таълим билан қамраб олишни камида 50 фоизга етказиш, шунга мос ҳолда боғчаларни кўпайтириш, уларда замонавий шароитлар яратиш кераклигини таъкидлади.

 

ЎзА