Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ОЧ саралашида гуруҳда 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
Карима Йўлдошева шогирдлари Гуам, Мальдив ороллари, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари билан бир гуруҳда баҳс олиб борди.
Гуам терма жамоаси 8:0, Мальдив ороллари 20:0, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари эса бир хил 3:1 ҳисобида таслим этилди. Натижада футболчи қизларимиз Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Иккинчи босқич саралаш баҳслари келаси йил баҳорда бўлиб ўтади.

 

ЎзА