Поль Погба “Реал“ни танлади

“Манчестер Юнайтед“ клуби аъзоси франциялик Поль Погба ўзига қизиқиш билдираётган Ла Лиганинг икки энг кучли жамоаси – “Барселона“ ҳамда “Реал“ ўртасида ўз танловини амалга оширди.
Полга берилган мазкур танловда ўз фаолиятини “Камп Ноу“да эмас, балки “Сантьяго Бернабеу“да давом эттиришни маъқул кўрган. Унинг фикрича, у айнан “Реал Мадрид”да тезроқ етакчилар қаторига кириши мумкин. Погбанинг бундай фикрга келишига асосий сабаб – унинг чизиғида тўп сурадиган хорватиялик Лука Модрични ёши ўтиб бораётгани, германиялик Тони Кроос эса сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсата олмаётгани бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби Погбанинг агенти Мино Райола билан музокара ўтказаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА