Машҳур футболчининг ўғли жиддий жароҳат олди

Франциялик машҳур футболчи Лилиана Тюрамнинг ўғли Маркус Тюрам «Генгам» жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади.
Маркус кеча чемпионатнинг 7-тури доирасида «Ним»га (0:0) қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. 21 ёшли франциялик футболчи ушбу учрашувда майдонни замбилда кўзларида ёш билан тарк этди. Ҳозирча унинг жароҳати ҳақида маълумотлар берилмаяпти.
Маълумот учун, Маркус жорий мавсум 7 ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3 гол уришга муваффақ бўлган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА