Шуманайда тарихий кўзалар топилди
659

9 июль куни Шуманай тумани Бирлашик қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан тарихий ўтмишга оид кўзалар топилди.

– Бу чиғир кўзалари тахминан XIX асрга тегишли бўлиши мумкин. Кўзаларни кўриб яхшилаб кўздан кечириб тадқиқот ўтказгандан кейин аниқ маълумот берамиз, дейди Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходими Жамила Рзаева.

– Бу кўзаларни ўзимизнинг фермер хўжалигимизга тегишли ернинг ўт босиб қолган томонини суриш пайтида тахминан бир метр чуқурликдан топиб олдик, – дейди «Мирзабеков Марқабой» фермер хўжалиги ишчиси Айдос Мирзабеков.

Бундай тарихий топилмалар аждодларимизнинг яшаш тарзи, деҳқончилик маданияти ҳақида янада чуқурроқ билимга эга бўлишимизга имкон яратади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги