Ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришда катта қадам

391

Беруний туманида жойлашган Тинчлик овул фуқаролар йиғинида ёшлар ҳаётида муҳим воқеа рўй берди. Маҳаллада замонавий универсал спорт майдони қурилиб, ишга туширилди. 2024 йилда “Беш ташаббус Олимпиадаси” Республика босқичида енгил атлетика бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритган 16-21 ёшли қизлар жамоаси ушбу ютуқни ўз маҳалласини хурсанд қилиш ва ёшларга туҳфа сифатида тақдим этдилар, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот зхизмати бўлими.

Майдон турли спорт турлари билан шуғулланиш учун мўлжалланган бўлиб, ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.

2025 йилда ҳам Тинчлик овули ёшлари янги зафарларга эришди. Қизлар жамоаси яна 1-ўринни, йигитлар жамоаси эса 3-ўринни эгаллаб, туман даражасида фахрли натижаларни қайд этди. Ғолибларга Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Д.Каримов томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида ёшлар учун махсус концерт дастури уюштирилди. Маҳаллий ижодкорлар ва ёшлар иштирокидаги чиқишлар борасида кутилганидан ҳам юқори кайфият ҳукм сурди. Бу кеча ёшлар учун нафақат байрам, балки фахр ва илҳом манбаи бўлди.

Тинчлик овулида ёшлар спорт орқали ўз салоҳиятини намоён этишмоқда. Маҳаллада яратилган янги шарт-шароитлар ёш авлоднинг соғлом ва фаол ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги