Икки полвонимиз 3-ўринни эгаллади

405

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича «Прокурор кубоги» мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан кучли полвонлар иштирок этди. Кескин кечган беллашувлар якунида, республикамиздан Миллий гвардия ходими Шоберди Рустамов +90 кг вазнда ва Шимолий-ғарбий ҳарбий гарнизон ходими Гулайим Жумабевалар +63 кг вазнда бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Республикамиз полвонларини ушбу мусобақага тажрибали мураббий Берик Жусупбеков тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.