Спортнинг интеллектуал тури ривожланмоқда

Нукус тумани спорт мактабида спортнинг интеллектуал тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг кубоги учун туман босқичи юқори даражада ташкил этилди.

Мусобақа Қорақалпоғистон Республикасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни интеллектуал спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш, шунингдек, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Нукус тумани ҳокимлиги ва спорт муассасалари мутасаддилари, мактаб ўқувчилари ва мураббийлар фаол иштирок этди. Мусобақада иштирок этган ўқувчилар ўз билим ва маҳоратларини намойиш этиб, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақа натижалари бўйича юқори натижа кўрсатган иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги