Тахиатошлик ғаллакорларга ҳурмат кўрсатилди

327

Тахиатош туманида 2025 йилги ғалла ҳосили учун меҳнат қилган илғор фермерлар ва кластерлар муносиб тақдирланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, Тахиатош тумани ҳокими К.Айтбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, барча деҳқон ва фермерларни ютуқлари билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.

Маълумот учун, Тахиатош тумани бу йил биринчилар қаторида белгиланган 2635 тонна буғдой топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Албатта, бу тадбир ғаллакорларнинг фидокорона меҳнатини рағбатлантириш ва уларни янги марраларга руҳлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда фидойи ғаллакорлар учун дастурхон ёзилиб, уларга Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.