U-14: Спорт мактаблари футбол лигаси турнири ўтказилди
281

6-9-апрель кунлари Муйноқ туманида 2011-йили тўғилган ўсмирлар ўртасида Спорт мактаблари футбол лигаси турнири ўтказилди.
Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 15 жамао иштирок этди.
Мусобақа якунида Хожели тумани спорт мактаби жамаоси барча рақибларини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.
Совринли иккинчи ва учинчи ўринлар Қонликўл ва Тахтакўпир туманларининг ёш футболчиларига насиб этди.
Турнир якунида, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом, кубок ва медальлар билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.