Жаҳон кубогида муносиб иштирок этган юртдошимиз кутиб олинди

347

Жорий йилнинг 31-март -5 апрель кунлари Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионти бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини эгаллаб, вакилларимиз умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган эди.

Терма жамаомизнинг шундай юқори натижаларни қўлга киритишида қорақалпоғистонли ёш боксчи Мадияр Данияровнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор деб айта аламиз. Боксчимизнинг ушбу ютуғи республикамиз аҳлини шодликка бўлади. Сабаби, Мадиярнинг бронза медали республикамиз бокси тарихида ҳали кузатилмаган воқёа эди.

Спортчимизнинг эришган ютуғи билан табриклаш ва уни қўллаб-қувватлаш мақсадида, республикамиз ҳукумати раҳбарлари, соҳа ходимлари ва кенг жамаотчилик вакиллари томонидан Тошкент шаҳридан пойтахтимизга қайтиб келган Мадияр Данияров Нукус халқаро аэропортида  тантанали равишда кутиб олинди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, Спорт вазири Е.Қутибаевлар Мадиярни қўлга киритган ютуғи билан самимий  табриклади ва галдаги мусобақаларида ҳам фақат омад ёр бўлиб, бундан ҳам юқори натижаларга эришишида тилакдошлик билдирди.

Тадбирда Мадияр Данияров ҳам ўзига кўрсатилган алоҳида эътибор ва ҳурмат учун республикамиз раҳбарлари ва иштирокчиларга самимий миннатдорлик билдирди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги