Эмомали Раҳмон муҳим саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди (+видео)
463
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилди.
Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми етти юз миллион доллардан ошди. Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ҳудудлараро самарали алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.
Икром АВВАЛБОЕВ,
Отабек МИРСОАТОВ (сурат, видео), ЎзА мухбирлари