Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ЕТТБ билан ҳамкорлик кенгаймоқда

355

Мамлакатимизда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик жараёнлари кенгаймоқда.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари Анди Аранитаси билан учрашди.

Учрашувда “яшил” жамоат транспорти улушини ошириш бўйича Самарқанд шаҳрига электробуслар харид қилишининг I ва II фазалари, Наманган ва Нукус шаҳарлари учун электробуслар харид қилиниши, «Урганч шаҳри – Хонқа шаҳри – Ҳазорасп шаҳри – Тошсоқа – Амударё – А380 автомобиль йўли»нинг 4Р 156 0 – 84 километр қисмини реконструкция қилиш ҳамда  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖни рақамлаштириш йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, дейилади Транспорт вазирлиги маълумотида.

Натижада томонлар ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштиришга келишиб олди.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА