Қўнғиротда ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

353

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида спорт иншоотларини барпо этиш, шу жумладан, ёшларни оммавий спортга жалб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қўнғирот минтақавий темир йўл узелига қарашли Локомотив спорт мажмуасидаги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасида йирик таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди. Унда қурилиш ишлари учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, саломатликни мустаҳкамлаш ва мазмунли дам олиш учун барча шароитлар яратилди. Замонавий инвентарлар билан таъминланди.

Албатта, иншоотнинг фойдаланишга топширилиши ёшлар ўртасида спортнинг сузиш турини оммалаштиришга хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири