Президентлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди. Соҳибқирон бобомиз руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.
Маълумки, Амир Темур минтақамиздаги ўнлаб ўлкаларни ишғол қилиб, улкан империя барпо этган. Қўшни мамлакатлар, жумладан, ҳозирги Тожикистон ҳудуди ҳам ушбу давлат таркибида бўлган. Шу жиҳатдан, Соҳибқирон тарихи халқларимиз учун умумийдир.
Меҳмонларга Амир Темур ҳаёти, ушбу мақбара қурилиши ҳақида сўзлаб берилди.
Тожикистон Президенти ўзи учун Амир Темур ва темурийлар давлати тарихига оид янги жиҳатларни кашф этганини таъкидлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2c72f02e-7411-a517-3160-0de7039187ed.jpg
f6e46339-7910-f9da-f25d-fae3d8d8ac5f.jpg
6cec8d04-7e25-64f0-6899-3047553c3d14.jpg
a79311c9-7612-bfa4-e7b7-268204bc749f.jpg

 

ЎзА