Расмий ташрифнинг аҳамияти хусусидаги саволларга жавоб берилади
Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифинг давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев бугунги расмий ташрифнинг аҳамияти хусусида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларига атрофлича жавоб берди.

Унда асосан икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларда кузатилаётган ижобий ўзгаришлар, минтақавий муаммолар ва ижтимоий ҳамкорлик масалаларига оид саволлар ўртага ташланди.
Мутахассис томонидан мазкур тарихий ташрифнинг Ўзбекистон-Тожикистон давлатлари ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиши, томонлар энг мураккаб масалаларни ҳам ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида, ҳар икки мамлакатнинг манфаатларини бирдек ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишига тўхталиб ўтди.

Айни пайтда мазкур тадбир давом этмоқда.

 

ЎзА