Куни кеча Aмериканинг “TIME” журнали Дональд Трампни “Йил одами” сифатида эълон қилди. Бу ҳақда “CBS News” хабар бермоқда.
Трамп жорий йил АҚШдаги президентлик сайловларида асосий номзодлардан бири Камала Ҳаррисни ортда қолдирган ҳолда муҳим штатларда ғалаба қозонди. Унинг ҳам ички сиёсатга, ҳам жаҳон саҳнасига таъсири инкор этилмайди.
Трампнинг сайловолди ташвиқоти асосан, иқтисодиёт ва иммиграцияга қаратилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 2016 йили биринчи марта президентликка сайланганида ҳам “TIME” журнали томонидан “Йил одами” сифатида баҳоланган эди.
Г.Сатторова, ЎзА