Ўзбeкистонга “Толибон” ҳаракати дeлeгацияси ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 7-10 август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон“ ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.
Қайд этилишича, “Толибон“ ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

 

ЎзА