Унда қайд этилишича, ушбу платформада энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг қўшимча манбаларини аниқлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш кўрсаткичларининг бажарилиши хусусида маълумотлар жамланади.
Йиғилишда ҳисоботларни юритиш тартиби, яъни қуёш панеллари, гелиоколлектор, реактив компенсаторларни ўрнатиш, табиий газ ускуналарини тежамкорига алмаштириш ва бошқа ташкилий-техник тадбирларни фотосуратлар билан тасдиқлаган ҳолда платформага киритиш бўйича тақдимот ўтказилди.
«Ўзэнергоинспекция» ва Бош прокуратура масъуллари иштирок этган ушбу тадбир якунида энергия ресурсларини иқтисод қилиш чора-тадбирларининг сўзсиз бажарилиши, электрон платформа тизимини тўлиқ жорий этиш, платформа имкониятларини доимий янгилаб бориш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА